» » Судьялар корпусида қандай янгиланишлар амалга оширилди?

Судьялар корпусида қандай янгиланишлар амалга оширилди?

28 август 2023 г 383 Комментарии: 0

Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг ўтган ҳафтада бўлиб ўтган йиғилишларида қабул қилинган қарорлар асосида судьялар корпусида янгиланишлар амалга оширилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Шукурлаева Гули Юсуповна — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;

Мамаюсупов Жасурбек Баҳодирович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Жумабоев Лутфулла Толлибоевич — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ҳушвақов Азамат Ибрагимович— судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Уралов Бекзод Мажитович — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ҳамидов Шерали Зарипович — судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Жумаев Бекзод Абдувоҳидович — судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Баҳронов Фахриддин Файзуллаевич — судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Мадаминов Алишер Абдуҳамидович — судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.

***

Бир гуруҳ битирувчилар илк бор судьялик лавозимига тайинланди

Судьялар кенгаши қарори билан 29 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Жумладан: 

Латипов Зафар Ҳасанович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг судьяси лавозимига;

Алияров Раҳмат Розиқович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Муҳаммадаминов Жамшидбек Бахтиёрович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судининг судьяси лавозимига;

Қуваталиев Азамат Кимсанбоевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судининг судьяси лавозимига;

Одилов Азизбек Арибжонович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг судьяси лавозимига;

Исмоилов Тоҳиржон Ибрагимович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Ҳалимова Жамила Ёвқочдиевна — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Алимжанов Рустам Ирисдавлатович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Юлдашов Алишер Олимович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Азимова Дилдора Мелиқўзиевна — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Раҳматов Аброр Алиевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Ҳусаинова Раъно Абдиҳолиқовна — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Эсонов Ҳумоюн Абдурашитович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Аҳмедова Дилфуза Музаффаровна— судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Рамазанов Сайфилло Нарзиллоевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Исаева Дилноза Замировна — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Панжиев Сулаймон Абдуназарович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Юлдашев Мамаджон Илхомович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Мамаюсупов Марс Нурмаметович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Маҳмудова Саида Райимжоновна— судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Миров Фарҳоджон Ҳошимжонович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Саъдуллаев Ҳамидулло Хайруллаевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Файзиев Аъзам Азаматович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Омонов Умиджон Олимжонович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Каражанов Ансатбай Жумабаевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Номозов Нуриддин Шоғдорович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Жўраев Дилмурод Мухторович — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Ҳакимов Ойбек Саъдуллаевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Давлетов Артур Жумабоевич — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, яна икки нафар номзод бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига (Б.Аймуратовни - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани судининг судьяси лавозимига; А.Успановни - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатга жиноят ишлари бўйича Чимбой тумани судининг раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида) тақдимнома киритилди.

***

Бундан ташқари, Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н. Абдураҳмонова, Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Х. Номанов ва Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьяси Д. Носиров ёзма аризалари ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун; 

Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси М. Комилова ёзма аризасига биноан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!