» » Жиззахда суд раислари ўринбосарлари тайинланди

Жиззахда суд раислари ўринбосарлари тайинланди

26 февраль 2021 г 1 635 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раис ўринбосариларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги Фармойиши имзоланди.

Унда, Акрам Гайратович Шукуров судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раиснинг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Жамол Камолович Қаҳҳоров судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раиснинг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди;

Маълумот ўрнида, Фармойишга кўра, судьялик ваколати муддати даврига 29 та, судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига 1 та, судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига 1 нафар вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раис ўринбосариларини лавозимга тайинландилар.

Судьяларимизга буюк зафарлар тилаб қоламиз.

Жиззах вилоят судининг

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!