Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида судьяларнинг тақдимот маросими ўтказилди
19 январь 2019 г 2 327 Комментарии: 0
Фориш тумани ҳокимлигида жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси лавозимига тавсия этилган Салим Ботиров ҳамда маъмурий ишлар бўйича Фориш туман суди раиси лавозимига тавсия этилган Элдор Абдуллаевларнинг тақдимот маросимлари бўлиб ўтди.
Тақдимот маросимида корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этдилар.
Тақдимот маросимини туман ҳокими Абдивали Мустанов кириш сўзи билан очаркан, бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси лавозимига тавсия этилган Салим Ботиров ва маъмурий ишлар бўйича Фориш туман суди раиси лавозимига тавсия этилган Элдор Абдуллаевларнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан йиғилганларни таништириб ўтди.
Ўз навбатида Салим Ботиров ва Элдор Абдуллаевлар меҳнат фаолиятлари давомида қонунийликни таъминлаган ҳолда адолатли қарорлар чиқаришга, аҳолини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга асосий эътиборларини қаратишини таъкидлаб ўтдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Эркин Ходжақулов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Шавкат Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Шукур Шумқоров, «Оила» илмий-амалий маркази туман бўлими бошлиғи Дилбар Қобиловалар ҳам сўзга чиқиб, судьялик лавозимига тавсия этилган ҳар иккала номзодларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг келгусидаги ишларига омадлар тилашди ва суд-ҳуқуқ соҳаси юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!