Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманидаги ёшлар билан учрашув терроризм қарши қаратилди
20 ноябрь 2018 г 3 492 Комментарии: 0
Фориш тумани Гараша ижтимоий-иқтисодиёт коллежида халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Жумабой Туркменов, Адолат СДП вилоят кенгаши матбуот хизмати котиби Достон Зокиров, ЎзЛиДеПдан Дилшод Турсунбоев, туман ички ишлар бўлими ходими, капитан Ҳабибулло Нуруллаев, Гараша жоме масжиди имоми Илҳом Шамсиевлар иштирок этишди.
Дастлаб меҳмонлар юртимизда ёшларга яратилган шароитлар, имкониятлар ҳақида гапириб, ёш авлодни бундай имкониятлардан самарали фойдаланишга чақиришди. Ички ишлар ходими эса туманимизда жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, натижалар ҳақида ахборот берди. Шундан сўнг йиғилганларга «Ҳужрадаги зулмат», «Тафаккур эҳтиёжи» номли ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Фильмларда дунёвий илм эгалланса қандай бўлади-ю чаласавод «диний уламолар»дан «сабоқ» олинса қандай мудҳиш оқибатларга олиб келиниши аниқ мисоллар асосида ифода этилган.
Фильмлар намойишидан сўнг меҳмонлар ва ўқувчилар ўртасида воқеалар юзасидан мунозара, муҳокама бўлиб ўтди. Муҳокама давомида коллеж ўқувчилари диний экстремизм ва терроризм тузоғига илиниб қолаётганларнинг қисматига ким ва нималар сабаб бўлаётганига ечим излашди.
Тадбирда ўқувчилардан М.Сайфуллаев, Г.Сирожиддинова, М.Валихонова, Н.Эргашева, Р.Мажитова, Б.Бурхоновларнинг билдирган фикрлари умумлаштирилганда «Биз ёшлар – терроризм ва диний экстремизмга қаршимиз» деган ягона хулосага келинди.
Шуҳрат САЙИТҚОСИМОВ,
коллеж директорининг
маънавий-маърифий ишлар
бўйича ўринбосари.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!