Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда
29 август 2023 г 459 Комментарии: 0
Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида Зомин туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
Жумладан, бугун Зомин шаҳрида Оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Зомин тумани ҳокими ўринбосари Н.Омонова бошчилигида имконияти чекланган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга 4 дона ногиронлик аравачаси ҳамда 1 дона эшитиш мосламаси топширилди.
Бу хайрли иш – туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!