» » Фотовидеорепортаж: Мустақилликнинг 32 йиллик байрами Жиззахда кутаринки кайфиятда нишонланди

Фотовидеорепортаж: Мустақилликнинг 32 йиллик байрами Жиззахда кутаринки кайфиятда нишонланди

31 август 2023 г 591 Комментарии: 0

Бу йил Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган шиор асосида нишонланмоқда.

Бу чақириқ бизни янада самарали, янада жўшқин яшашга, меҳнат қилишга, қунт билан замонавий билимларни ўзлаштиришга ундамоқда.

Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди.

Жиззах шаҳри марказидаги “Ўрда” боғининг Амфитеатрида ташкил этилган байрам Жиззахликлар учун унутилмас кун ва ҳақиқий тантана бўлди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, “Ўтган 32 йилда жонажон Ўзбекистонимиз, халқимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги етти йил мобайнида Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Халқимиз келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак” деган сўзлари мамлакатимиздаги оламшумул ишларга асос бўлмоқда, халқимиз яхши яшаши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёда ўз ўрнига, обрў-эътиборга эга бўлиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда” дия барчани байрам билан самимий муборакдод этди.

Байрамда озодликни тараннум этувчи куй қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва ижодкорларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида уюштирилган мушакбозлик барчага манзур бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!