Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ўтказилган Мустақилликнинг 28 йиллиги байрами мушакбозлик билан жозибадор ўтди
30 август 2019 г 4 661 Комментарии: 0
Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя остидан байрам қилмоқда.
Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.
Мамлакатимиз ва хусусан, Жиззах вилоятида охирги уч йил давомида асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги улкан бунёдкорлик ишларида кўриб, қалбан ҳис этиш мумкин.
Бу йил Жиззах вилоятида Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги узоқ тарихга эга “Ўрда” боғида ўтказилди. Байрамни бу ерда ўтказилиши рамзий маънога эгадир.
Тарихдан яхши аёнки, “Ўрда қўрғони” ҳудуди Жиззах шаҳрининг қадимги тарихи, халқимизнинг миллий озодлик ҳаракатлари, ўтган асрнинг бошида бўлиб ўтган Жиззах қўзғолони билан бевосита боғлиқ.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўз табригида шундай деди: - “Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун вилоятимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Мана шу улуғ айёмда барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саҳоватли, бағрикенг ва олийжаноб халқимиз хизматига доимо шаймиз”.
Байрам охирида барчани Хитой технологияси асосида компьютерлаштирилган мушакбозлик ҳайратда қолдирди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!