» » Жиззахнинг “Ўрда” боғи тадбиркорларга берилган - Бу ерда мажбурий меҳнат бўлмаган

Жиззахнинг “Ўрда” боғи тадбиркорларга берилган - Бу ерда мажбурий меҳнат бўлмаган

29 август 2019 г 4 075 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳри марказида жойлашган тарихий маскан, воҳа аҳли учун қадимий ва азиз жой ҳисобланмиш “Ўрда” боғида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги кенг тантана қилинади.

Ҳурматли Юртдошлар! Мустақил Ватанимизда, хусусан, Жиззах вилоятида бўлаётган улкан ўзгаришларни четда туриб, турли хил бўҳтон ва иғво тарқатаётган баъзи бир сайтлар, бугун вилоятимизда ўтказилажак Истиқлолимизнинг 28 йиллиги байрами  кайфиятини туширишга ҳаракат қилишмоқда.

Хусусан, “Озодлик радиоси” сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида гўёки Жиззах шаҳридаги “Ўрда”  боғида одамлар ҳашар орқали мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги, уларнинг ўз тилида айтганда иддао қилинмоқда.

Азиз вилоятимиз аҳли! Жиззах шаҳрининг тарихий масканларидан бири “Ўрда” қўрғони кўп йиллар қаровсиз ҳолатда ётганидан хабарингиз бор албатта. Бугун унинг ўрнида  амалга оширилган ишлардан, қолаверса боғнинг ободонлаштирилганидан сўнг вилоят жамоатчилигининг ғоят мамнун эканлигини қуйидаги видеоролик орқали ҳам билишингиз мумкин.

                     

Мазкур ишларни амалга оширишда тадбиркорлар томонидан ишчиларга иш ҳақи тўланган ҳолда боғ ҳудуди ободонлаштирилмоқда.  

Айни пайтда боғнинг асосий дарвозасидан киришда болалар учун иккита замонавий аттракцион, ёшлар коворкинг маркази барпо этилди.

Боғда иккита кутубхона, жумладан, битта мутолаа маркази бўлади. Шунингдек, болалар ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратишга эътибор қаратилиб, 2 та сунъий қопламали спорт майдони, 2 та сув ҳавзаси, умумий узунлиги 30 километрдан зиёд бўлган айланма велоспорт йўлаги, картинг йўли, машқ қуролида мерганликни ўрганиш маскани  қурилди. 

Боғни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида реконструкция қилиш билан бирга ҳудуднинг тарихий иншоотларини, экологик хилма-хиллигини сақлаб қолишга эътибор қаратилди.

Қурилиш таъмирлаш ишларини бошлаш олдидан тарихий аҳамиятга эга иншоотлар ва табиий хилма-хилликка зарар етказмаслик мақсадида ҳудуддаги 24 турдаги 1 минг 800 та дарахтлар ҳамда “Бобо якка” тарихий обидасининг муҳофазаси таъминланди.

“Ўрда” боғидаги асосий иншоотлар тадбиркорлар томонидан қурилмоқда. Боғ дирекцияси томонидан спорт ва хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этиш учун майдонлар тадбиркорларга ҳудуддаги экологик, тарихий объектларга зарар етказмай фаолият кўрсатиш шарти билан ижарага берилган.

Ҳурматли жиззахликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!

Бугун “Ўрда” боғига ташриф буюринг ва байрамни фарзандларингиз билан хушкайфиятда ўтказинг.

Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!