Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Ўрда” экологик боғи тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди!!!
30 май 2019 г 3 821 Комментарии: 0
Жиззах шаҳри марказида жойлашган тарихий маскан, воҳа аҳли учун қадимий ва азиз жой ҳисобланмиш Жиззах вилоят Маданият бошқармасига қарашли “Ўрда” экологик боғи тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди.
Вилоят аҳолисининг оилавий дам олишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун “Ўрда” экологик боғи ҳудудидаги 35 гектар ердан тадбиркорларга ёзги кинотеатр, амфитеатр, миллий кутубхона, овқатланиш шохобчалари, велойўлакчалар, бассейн, бепул Wi-Fi ҳудудлар, нуронийлар учун дам олиш масканлари ҳамда ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун майдончаларни ўз маблағлари эвазига қуриш ҳисобига ижарага берилади.
Ҳамюртларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари, бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари, шаҳримиз марказининг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ҳокимият томонидан шаҳидлар хотира маскани ҳам замонавий қиёфага келтирилиб, йўллар обод қилинади. Боғ атрофи девор ҳамда темир панжаралар ёрдамида ўраб чиқилади. Тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, фавворалар барпо этилади.
Вилоят Ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан мазкур боғда ёшларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ҳарбий техникаларнинг кўргазмаси, бадиий адабий учрашувлар, ҳафтанинг дам олиш кунлари таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ва турли хил маданий-маърифий кечалар ҳам ташкил этилади.
Энг муҳими бу ерда амалга ошириладиган ободончилик ишлари давомида ҳудуддаги экологик муҳитга зиён етказилмайди. Узоқ йиллар давомида қад ростлаган дарахтлар кесилмайди.
Демак барча тадбиркорларни жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар вилоят Маданият бошқармаси раҳбари Камол Фахрадовнинг +99897-327-79-62 ёки бошқарма бошлиғининг ўринбосари Алишер Нурбековнинг +99890-311-88-83 рақамли телефонига мурожаат эътишингизни сўраймиз.
Шунингдек, тадбиркорлар тақдим этмоқчи бўлган лойиҳалари бўйича “Grand super project” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ориф Джурабаевга +99893-302-04-62 телефон рақамига мурожаат этишлари сўралади.
Жиззах вилоят Маданият бошқармаси маъмурияти
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!