» » “ЎРДА” БОҒИ ЎГАЙ ЭМАС, ЎҚУВЧИНИ ЧАЛҒИТМАНГ

“ЎРДА” БОҒИ ЎГАЙ ЭМАС, ЎҚУВЧИНИ ЧАЛҒИТМАНГ

24 май 2019 г 3 484 Комментарии: 0

“Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Жиззахлик  тадбиркорнинг  мурожаати нега қаноатлантирилмади ёхуд  “Ўрда” боғи “ўгай” боғми?” сарлавҳали мақолада муаллиф камчиликларни кўрсатишда бир томонлама ёндошгани, чалкашликка йўл қўйиб вилоятда инвестицион вазият яратилмаган деган нотўғри хулосани келтириб чиқарган.

Ваҳоланки, Президентимиз томонидан мамлакатимизга хорижий инвестицияларини жалб этиш бўйича амалга оширилаётган катта ишларда Жиззах вилоятига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, 2018 йил 29-30 август кунлари мамлакатимиз тарихида илк бор Жиззах шаҳрида “Халқаро инвестицион форум” ва мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчиларнинг Миллий кўргазмаси ўтказилиши ҳам шу катта эътиборнинг натижасидир.

Шунингдек, айнан Жиззах вилоятини ривожлантириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги  Фармони қабул қилинган.

Айни пайтда ҳам хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Хорижлик инвесторлар билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширмоқчи бўлган ташаббускорларга ҳокимият ва давлат идоралари ваколати доирасида амалий ёрдам берилиб, қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Мақолада қайд этилган “Luxe Shedevr Garden” МЧЖ ҚК раҳбари Элёр Зокировга ҳам тадбиркорлик учун ҳеч ким тўсқинлик қилгани йўқ.

У Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги “Ўрда” экологик боғини миллий анъаналар ва илғор хорижий тажриба асосида реконструкция қилиш ва жихозлаш, учун дастлаб АҚШ фуқароларини инвестор сифатида таништирган эди.

Кейинчалик Чехия Республикасининг “АО I.K.S group a.s” компанияси томонидан ушбу боғни обод қилиш мақсадида 100,0 млн. АҚШ доллари инвестиция киритишига келишиб олинган ва вилоят ҳокимининг тегишли қарори ҳам қабул қилинган.

Бироқ, шу кунга қадар уч томонлама (ташаббускор, хорижий инвестор ҳамда маҳаллий ҳокимият ўртасида) инвестиция келишуви имзоланмаган.

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 25 майдаги “Жиззах шаҳрида замонавий маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 401-сонли қарорининг 5-бандининг иккинчи хатбошига асосан “Luxe Shedevr Garden” МЧЖ ҚК ўз ҳисоби ва тижорат банкининг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда 2 йил мобайнида камида 10 млн. АҚШ долларилик инвестиция киритиш мажбурияти ўз ҳохиши ва мазкур қўшма корхонанинг 2018 йил 23 майдаги 13-сонли таклифига асосан юклатилган.

Шу билан бирга, юқоридаги қарорнинг 5-бандининг бешинчи хатбошига асосан бир йил давомида инвестор ўз мажбуриятини яъни лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, қурилиш ва реконструкция ишларининг 50 фоизини  бажармаса, ер майдони бино иншоотлари қайтариб олиниши ва инвестициялар қайтарилмаслиги белгиланган.

Бироқ, ўтган бир йил ичида қўшма корхонанинг ўз ташаббусига асосан қарорда кўрсатилган инвестициялар умуман киритилмаган.

Вилоят ҳокими қарорининг 10-бандига асосан “Luxe Shedevr Garden” МЧЖ ҚК томонидан бир йил муддатда инвестиция жалб қилиш ишлари ҳамда қурилиш ишлари бўйича амалий ишлар бошланмаган тақдирда инвесторни алмаштириш чораларини кўриш белгиланган.

Бироқ, шу кунга қадар ташаббускор томонидан юқорида амалга оширилиши белгиланган ҳеч қандай амалий ишлар бошланмаган ва шу қаторда 401-сонли қарор Жиззах вилоят прокуратурасининг 2019 йил 10 апрелдаги 10/2-11-19/439-сонли протестига асосан бекор қилинган.

“KUN.uz” мақолани ёритишда асосий масалани – иккинчи томонни ўрганмасдан жиддий хатога йўл қўйган. Бу масалада вилоят  ҳокими номига “АО I.K.S group a.s” компанияси бошқаруви раиси Карель Шмак ва бош директори Мария Аркинереева  имзоси  билан қуйидаги мазмунда хат келди:

“Аввало Сизга, компаниямиз билан ҳамкорлик қилаётганингиз учун самимий миннатдорчилик изҳор қиламиз.

Бизнинг “АО I.K.S group a.s” компаниямиз айни вақтда Жиззах вилоят ҳокимлиги кўмагида вилоят ҳудудида бир қанча лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

Бизга “KUN.uz” интернет тармоғи ахборот сайтида 2019 йил 19 майда чоп этилган “Жиззахлик тадбиркорнинг  мурожаати нега қаноатлантирилмади ёхуд “Ўрда” боғи “ўгай” боғми? сарлавҳали мақолада “Luxe Shedevr Garden” МЧЖ ҚК бизнинг компания билан ҳамкорлик қилаётганлиги кўрсатилган.

Ҳақиқатан ҳам “АО I.K.S group a.s” компанияси Жиззахдаги “Luxe Shedevr Garden” МЧЖ билан “Ўрда” экологик боғи бўйича шартнома имзолаган. Бироқ бизнинг ҳамкорларимиз шартномадаги мажмуриятларини бажармагани учун биз келишувни бир томонлама бекор қилганмиз.

Шу тариқа “KUN.uz” сайтидаги бир томонлама бизга мурожаат қилмасдан чоп этилган мақола, журналистика этикасига зид ҳолда ёзилган ҳамда компаниямизнинг шаъни ва обрўйига доғ туширадиган ахборот келтирилганлигини маълум қиламиз. Биз компаниямиз шаънини ҳимоя қилиш, етказилган маънавий зарар учун судга мурожаат қилиш ниятидамиз.

“АО I.K.S group a.s” компанияси Сизнинг идорангизга ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилади, вилоятда ҳамкорликда  режалаштирилган инвестицион лойиҳаларни имзоланган келишувлар асосида амалга оширилишини маълум қиламиз.”

Жиззах вилояти ҳокимлиги чет эллик фуқаролар ва инвесторларни қадрлайди, ҳар қандай шароитда қонуний тартибда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда вилоятимиз ҳудудида эркин фаолиятини амалга ошириш бўйича барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр.  

Аммо, шу ўринда “KUN.uz” сайтида эълон қилинган мақоланинг бир томонлама ёзилгани ўқувчиларни чалғитишга сабаб бўлди.

Биз ҳар қандай танқидий чиқишни, агар тўғри ва ҳаққоний бўлса, қўллаб-қувватлаймиз ва журналистлар билан ҳамкорликка доим тайёрмиз.

Шунинг учун бу масалада сайт масъуллари ва мақола муалифи чет эллик инвесторлар ҳамда ўқувчилардан кечирим сўраши керак.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!