Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Қонунининг мазмун ва моҳияти бўйича семинар ўтказилди
05 сентябрь 2023 г 342 Комментарии: 0
Зарбдор туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сонли Қонунининг мақсади, мазмун ва моҳияти бўйича семинар ўтказилди.
Унда Зарбдор туманида фаолият кўрсатаётган 24 та маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббиёт муассасаларидаги, туман мактабгача таълим ташкилотларидаги, умумтаълим мактабларидаги хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари етакчилари, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.
Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш, радикаллашувни олдини олиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, жамиятда ижтимоий фаолликларни оширишга қаратилган вазифалар тўғрисида гапириб ўтилди.
Семинар давомида мавзу юзасидан видеороликлар намойиш этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!