Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди
06 сентябрь 2023 г 332 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев 1-сектор ҳудудига қарашли Янгиобод ШФЙ ҳамда Совот ҚФЙда эътиборга муҳтож бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишида берилган топшириқ асосида туманда давлатнинг ғамхўрлигига муҳтож бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, улар билан алоҳида ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими томонидан ўзига бириктирилган ёшлар бирма-бир ўрганилиб, уларга зарурий кўмак берилмоқда.
Бугун ҳам Янгиобод ШФЙ ҳамда Совот ҚФЙда ёшлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашилиб, эҳтиёж ва муаммолари юзасидан амалий чоралар белгиланди.
Хусусан, уларнинг баъзиларини учун тиббий-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш, айримларининг соғликларини яхшилаш учун тиббиёт муассасаларида йўлланма асосида даволатиш хусусида келишиб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!