» » Янгиобод тумани ҳокими иккита маҳаллада аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими иккита маҳаллада аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

16 июнь 2023 г 473 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг туманнинг 1-секторига қарашли Совот ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими жорий йилда туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада ошириш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича берилаётган имкониятлар ва бу борадаги қонунчиликдаги ўзгаришлар хусусида аҳолига тушунтирди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли рахбарларга топшириклар берилди ва туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!