» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев чекка қишлоқларда аҳоли ва ёшлар билан учрашувлар ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев чекка қишлоқларда аҳоли ва ёшлар билан учрашувлар ўтказди

02 март 2023 г 584 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш, шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш йўлидаги галдаги режалар хусусида фуқаролар билан фикр алмашиш мақсадида туманнинг барча маҳаллаларида, хусусан, энг чекка қишлоқларда аҳоли ва ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Дўстлик МФЙ, Намингон қишлоғида бўлиб ўтган бу галги учрашувда туман ҳокими дастлаб ушбу қишлоқда амалга оширилаётган ўзгаришлар, хусусан, қишлоққа кираверишда янги кўприк қуриш лойиҳаси, шунингдек, қишлоқ билан марказ орасидаги йўлни таъмирлаш, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари ташкил этиш каби яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар, банк кредитлари бўйича янгиликлар, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга касб ўргатиш амалиётини жорий этиш, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари, жорий йилда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича қилинадиган ишлар ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида аҳолининг мурожаат ва таклифлари ҳам тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ва туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Учрашув давомида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда масъулларга ушбу ҳудудда камида 20 ўринли тикув цехи ташкил этиб, хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!