» » Янгиобод тумани ҳокими тумандаги мактабларда бўлиб, таълим сифати ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишди

Янгиобод тумани ҳокими тумандаги мактабларда бўлиб, таълим сифати ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишди

02 февраль 2022 г 863 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев тумандаги барча умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим сифати ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, “Совот” ҚФЙ “Соҳибкор” қишлоғидаги 16-сонли умумтаълим мактабига бориб, Давлатимиз раҳбари бошчилигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан суҳбатлашди.

Шунингдек, мактабда таълим сифатини янада яхшилаш, олий таълимга кириш қамровни ошириш, ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш, кутубхона фондини бойитиш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланиб, муҳим вазифалар белгиланди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!