» » Янгиобод тумани ҳокими жойларда аҳоли билан учрашиб муаммоларини тингламоқда

Янгиобод тумани ҳокими жойларда аҳоли билан учрашиб муаммоларини тингламоқда

20 февраль 2023 г 559 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда.  

Жумладан, “Сармич” МФЙда ўтказилган мулоқотда туман ҳокими ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар хусусида суҳбатлашди.

Шунингдек, тадбиркорлик истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бу борадаги имтиёзлар, банк кредитлари бўйича янгиликлар, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, бандлигини таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари, жорий йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қилинадиган ишлар ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!