Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободда муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича учрашув ўтказилди
14 февраль 2023 г 437 Комментарии: 0
Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланилади. Юртимизда ҳам энергия тежамкорлигини ошириш, қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.
Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахманов "Узун" ҚФЙда фуқаролар билан учрашди. Туман ҳокими томонидан, аҳоли хонадонларида муқобил энергия манбаларини ўрнатиш, улардан фойдаланиш бўйича фуқароларга тушунтиришлар берилди. Шунингдек учрашув давомида, фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Учрашув якунида фуқароларлар ўз хонадонларига қуёш энергиясидан электр токи ишлаб чиқариш панелини ўрнатиш истагини билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!