» » Жиззахда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилмоқда

Жиззахда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилмоқда

27 июль 2022 г 591 Комментарии: 0

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Иштирокчиларга вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 майдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни доирасида амалга оширилаётгани хусусида атрофлича ахборот берилди.

Энергияга бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши натижасида ёқилғи захиралари камайиб бормоқда ва бу ўз навбатида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни давр талабига айлантирди. Захиралари чекланган ёқилғи манбаларидан фойдаланиш атороф-муҳитга катта зиён келтирмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбалари экологик тоза манба ҳисобланиб, атроф муҳитга ҳеч қандай зиён келтирмайди.

Вилоятдаги Жиззах политехника институтида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш кенг жорий қилинган бўлиб, бугунги кунда олийгоҳда 6,75 киловаттли қуёш электр станцияси Германия давлатидан олиб келиб ўрнатилган ва олий таълим муассасасида кенг фойдаланилмоқда.

Олийгоҳ профессор-ўқитувчилари чет эл давлатларида бўлиб, муқобил энергия манбалари бўйича ўз малакасини ошириб келмоқда.

Бугунги кунда институтда 3 та қуёш панели ва 2 та шамол генератори ўрнатилган.

Қуёш панелли электр станциялари “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти Жиззах филиалининг телекоммуникация боғламаларида ҳам ўрнатилган.

“Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалида 2014-2016 йиллар давомида шаҳар ва туман телекоммуникация объектларини узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида  ўрнатилган қуёш панелли электр станциялари 11 донани ташкил этиб, умумий қуввати 6 минг 50 Втни ташкил этади, – дейди “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалининг техник масалалар бўйича директор ўринбосари Р.Ҳошимов. – 2014 йил I чоракда электр энергияси умумий сарфи 46 минг 816 кВтни ташкил этган бўлса, қуёш панелли электр станциялари ўрнатилгандан сўнг электр энергияси сарфи 37 минг кВтдан кўпни ташкил этди. Тежалган электр энергияси бир чоракда 9 минг 812 кВт, иқтисод қилинган суммаси 4 миллион 415 минг 400 сўм ташкил этди ва  йил давомида ўртача 18 миллион сўм электр энергия тежалди. Шунингдек, телекоммуникация обьектлари таъминотидаги бўлаётган узилишларнинг олди олинди.

Анжуманда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!