Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги маҳаллийлаштириш, корпоратив алоқаларни кенгайтириш, инновация ва бизнесни стратегик ривожлантириш бўлими фаолияти ҳақида
16 май 2020 г 1 318 Комментарии: 0
Ҳозирги кунда COVID - 19 пандемияси бутун дунёни хавотирга солиб келаётган даврда, “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугунги кунда вилоятдаги 223 148 та аҳоли хонадонларига табиий ва суюлтирилган газни етказиб бериляпти, шундан 140 268 нафар табиий ва 78 866 нафари эса суюлтирилган (углеводород) газ истеъмолчилари бўлган аҳоли филиаллар томонидан таъминланиб келинмоқда.
“Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖнинг Маҳаллийлаштириш, корпоратив алоқаларни кенгайтириш, инновация ва бизнесни стратегик ривожлантириш бўлими ва жойлардаги аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш учун 140 нафар уй ичи хизмати чилангарларига Жамият томонидан тиббий ниқоб, антисептик воситалар билан таъминланган.
Санитария-эпидемиологик муҳити қониқарли ҳудудларда карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Республикамизда карантин даври бошланганидан буён аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз ва самарали фойдаланиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда фойдаланилаётган газ жиҳозларига, муддатида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш ишлари ҳам ўз вақтида бажариб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарорига асосан “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ва таркибидаги филиаллари бино-иншоотларида замонавий энергия тежамкор газ ускуналари ўрнатилди.
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг ностандарт газ ёндиргичларини стандарт энергия тежамкор газ горелкаларига алмаштириш бўйича ҳудудларга газ жихозлари учун мўлжалланган дўконлар ишга туширилиб, жорий йилнинг 1 чораги мобайнида вилоятимизда тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида аҳоли хонадонларига жами 2675 дона замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичлари алмаштирилди ва табиий газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича эслатмалар тарқатилди.
“Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!