» » Янгиободдаги ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви ташкил этилди

Янгиободдаги ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви ташкил этилди

04 август 2021 г 701 Комментарии: 0

Янгиобод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Зомин мудофаа бўлимининг кўшма буйруғининг тегишли бандлари ижроси юзасидан Сармич МФЙда жойлашган ҳарбий қисмда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар қалбида Ватанга садоқат ҳиссини уйғотиш мақсадида саёҳат уюштирилди.

Тадбир давомида ҳарбийлар ва кексалар ўртасида уч авлод учрашуви уюштирилиб, кексалар томонидан ҳарбийлар ва ёшларга Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардаларимизнинг Втан учун қилган буюк ишлари сўзлаб берилди. Якунда "Миллий армиямиз-буюк келажагимиз кафолати" мавзуларида фаол қатнашган ҳарбияларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тарқатилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!