Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида ҳарбийлар давра суҳбати ўтказишди
07 сентябрь 2018 г 2 719 Комментарии: 0
Зомин туманидаги "Меҳр ва мурувват уйида” "Мустақиллик буюк неъмат” мавзусида Ш.Рашидов туманидаги ҳарбий қисм ишчи гурухи томонидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик, масъулият, садоқат ва ватанпарварлик ҳиссини ошириш, маънавий-маърифий ишларнинг турли йўналишлари, усул ва шаклларидан фойдаланган ҳолда ёшларни тарбиялашда Ватан равнақи учун фаол бўлишга ундайдиган ижтимоий, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, ёшлар қалбида меҳр-мурувват туйғуларини шакллантириш бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга бадиий ва илмий оммабоп китоблар совға қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!