Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги кенг нишонланди
10 апрель 2019 г 2 633 Комментарии: 0
Ўсиб келаётган ёш авлодларимизда буюк аждодларимизга бўлган юксак ҳурмат ва ғурур туйғуларини шакллантириш, уларни юксак ватанпарварлик ва юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида 9 апрель - буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан соҳибқирон бобомиз даврига хос тарзда саҳна кўринишлар ва бир–биридан қизиқарли куй–қўшиқлар ижро этилди.
Айниқса, томошабинлар олдида темурий саркардалар сиймосида гавдаланган ҳарбий оркестр томонидан ҳавола этилган, кўнгилларга фахр–ифтихор ҳиссини уйғотувчи ижролар барча йиғилганлар кўнглини хушнуд этди.
Дилмурод Ражабов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!