» » Жиззахда “Ватанпарварлик – олий фазилат” шиори остида тадбир ўтказилди

Жиззахда “Ватанпарварлик – олий фазилат” шиори остида тадбир ўтказилди

19 декабрь 2018 г 3 367 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг  27 йиллиги ҳамда “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарлик ойлиги” доирасида маънавий-маданий тадбир ташкил этилди.

“Ватанпарварлик – олий фазилат” шиори остида ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят маданият бошқармаси, Матбуот ва ахборот бошқармалари ҳамда Жиззах гарнизони ҳамкорлигида ташкил этилди.

- “Бугун қайси ота-она билан гаплашманг, фарзандини армияга боришини истайди. Чунки улар Қуролли кучларимизда хизмат қилаётган аскарнинг қандай қулай шарт-шароитда яшаётгани, армияда юксак жисмоний, ақлий ва интеллуктуал салоҳиятни эгаллаши, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғли ўқиш ёки ишга киришда кўплаб имтиёзларга, алоҳида ғамхўрлик ва эътиборга эга бўлишини яхши билади.” – дейди вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев.

Тадбир давомида бу ердаги ҳарбийларга яратилган кенг имкониятлар, кутубхоналар ва ҳарбийларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, ҳарбий қисм маъмуриятига Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан китоблар совға қилинди. Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси кўмагида кичик китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!