Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими бир гуруҳ ўқитувчиларни тақдирлади
24 февраль 2023 г 498 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев сектор раҳбарлари ҳамда халқ таълими масъуллари билан биргаликда самарали меҳнатлари ортидан шогирдлари яхши натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчилар билан учрашди.
Мулоқот давомида туман ҳокими таълим бериб келаётган ўқувчилари умумтаълим фанларини аъло баҳоларга ўзлаштириб, турли фан олимпиядалари, кўрик-танловларда фахрли ўринларни қўлга киритганлиги, намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётгани, шунингдек, республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабалари бўлиб, юртимиз равнақи учун комил инсонлар бўлиб тарбияланишлари йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ ўқитувчиларни эътироф этиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!