» » Жиззахда ҳокимлар битирувчилар билан учрашмоқда

Жиззахда ҳокимлар битирувчилар билан учрашмоқда

01 июль 2022 г 649 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туман ҳокимлари умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев секторлар раҳбарлари ҳамроҳлигида “Наврўз”, “Боғзор”, “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумтаълим мактабларини тамомлаётган битирувчи ёшлар билан учрашди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, ёш иқтидор эгаларининг истеъдодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ҳақида сўз борди.

– Биз ёшларимизни билимли, эртанги кунимизнинг муносиб эгалари бўлиб камол топишида бор имкониятларимизни ишга соламиз, – дейди туман ҳокими Шавкат Дарвишев. – Уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ҳар бирингизни, эндигина қадам ташлаётган мустақил ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун барча чораларни кўрамиз.

Мазкур тадбир якунида намунали хулқи, турли маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этгани, шунингдек, мактаб ҳаётида “Ўзини-ўзи ривожлантириш” тамойили асосида ўзидан муносиб из қолдиргани учун бир гуруҳ ўқувчи ёшларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятдаги бошқа шаҳар ва туманларда ҳам ҳоким ва битирувчи ёшларнинг учрашувлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!