Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда ҳар жума – тадбиркорлар билан учрашув куни
02 октябрь 2021 г 755 Комментарии: 0
Унда туман секторлари, тижорат банкларининг туман филиаллари, мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар иштирок этди.
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларга яратиб берилаётган имтиёз ҳамда переференциялар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, туманда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантиришда тўсиқ бўлаётган камчилик ва юзага келаётган муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддилар зиммасига аниқ топшириқ ва вазифалар юкланди.
– Жорий йилнинг бошидан буён тижорат банклари томонидан жами 27 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, бу жараён яна давом этмоқда, – дейди Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев. – Молиялаштирилиши лозим бўлган яна қанчадан-қанча лойиҳаларимиз навбат кутиб турибди. Эндиликда янги тартиб жорий қиламиз. Тақдим этилаётган ҳар бир лойиҳани атрофлича муҳокама қилиб, шундан кейин, молиялаштириш учун тижорат банкларига юборамиз. Ҳар бир лойиҳани молиялаштириш ва ишга тушириш ўзимнинг назоратимда бўлади.
Мулоқот давомида балиқчиликни ривожлантириш масаласи, ушбу соҳа равнақини йўлга қўйиш учун кам харажат талаб этадиган томонлари атрофлича муҳокама этилди. Балиқчилик хўжаликларини янгидан ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш бўйича ташаббускорлар билан биргаликда иш олиб бориладиган бўлди.
Энг муҳими, ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида янги лойиҳа ташаббускорлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи алоҳида штаб ташкил этилди.
Тадбир давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммо ва фикрлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича алоҳида назорат ўрнатилди.
Бундан буён ҳафтанинг ҳар жума кунини – тадбиркорлар билан очиқ мулоқот куни сифатида, доимий ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!