» » Бизнес ғоялар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

Бизнес ғоялар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

15 ноябрь 2019 г 1 821 Комментарии: 0

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Бу вазифалар ижросини таъминлашда Жиззах вилоятида катта имкониятлар мавжуд.

Вилоятда ташкил этилган “Жиззах” ва “Зомин-Фарм” эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, хусусан, ишлаб чиқариш ҳудудигача муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда бошқа преференциялар юртдошларимиз ва хорижий сармоядорларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада рағбатлантирмоқда.
Жорий йилда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасини Шароф Рашидов, Зомин, Пахтакор ва Арнасой туманларининг саноат учун қулай, зарур инфраструктурага эга бўлган ерлари ҳисобидан 182 гектарга кенгайтирилиши тадбиркорлик ривожида янги имкониятлар яратди.
Айни пайтда вилоятда 10 та кичик саноат зонаси ташкил қилинган бўлиб, уларнинг ҳудудида 170,4 миллиард сўмликдан ортиқ қийматдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига эга 35 та кичик корхона фаолият юритади.
Кичик саноат зоналарида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорларга ер участкалари ва бино-иншоотларни бериш, танлаш ва жойлаштириш аукционсиз ва тўловсиз, танлов асосида, вилоят эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарорига биноан 10 йилга узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилаётир.
Давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга қарамай соҳадаги камчиликлар бутунлай барҳам топган эмас. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг вилоятдаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига кредит масаласида 675 та, ер майдони ажратиш бўйича 431 та, инфратузилма тармоқларига уланиш юзасидан 106 та ва муаммолар ҳақида 830 та мурожаат бўлгани ҳам барча тўсиқларга тўлиқ барҳам берилмаганини кўрсатиб турибди.
Вилоят ҳокими Эргаш Солиев тадбиркорларга мурожаатида соҳани 2020 йилда ривожлантиришда қандай вазифалар амалга оширилишига тўхталар экан, бу ишда ҳокимликнинг, шахсан ўзининг масъулиятини алоҳида таъкидлади.
Ҳокимнинг тадбиркорларга мурожаатида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ асосида ҳар бир ҳудуд хусусияти, салоҳияти, ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бизнес ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ишлари олиб борилиши қайд этилди. Шунингдек, ҳоким ҳар бир лойиҳа вилоят раҳбари сифатида ўз назорати остида бўлишини таъминлаши, бу лойиҳалар вилоятнинг эртанги келажаги, аҳоли фаровонлигининг кафолати эканлигини таъкидлади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!