Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Жиззах» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади
03 август 2019 г 2 696 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида тадбиркорликнн ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мувофиқ ер участкалари ҳисобига “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгилаб қўйилишича:
“Жиззах” ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “Жиззах” ЭИЗ қатнашчилари томонидан қопланади;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан тушган маблағлар янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш учун мақсадли сарфланади.
Жиззах вилоятидаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари рўйхати тасдиқланди.
Белгилаб қўйилишича:
Жиззах вилояти кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 5 йилга узоқ муддатли ижарага берилади, кейинчалик бизнес-режаларни бажариш, иш ўринлари ташкил этиш ва сақлаш, барча турдаги солиқларни ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан мулк ҳуқуқи берилади;
кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлиги учун ижара муддати даврида ижарага берилган майдонда амалга ошириладиган фаолият турига қараб, ортиб борувчи коэффициентлар қўлланилади, ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланади.
Жиззах вилоят ҳокимлиги:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига “Жиззах” ЭИЗ ҳудудининг чегараларини аниқлаш ва белгилаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади;
б) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан биргаликда “Жиззах” ЭИЗнинг кенгайтириладиган ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига “Жиззах” ЭИЗ ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилишини таъминлайди;
г) Жиззах вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан биргаликда Жиззах вилоятидаги “Жиззах” ЭИЗ ва кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳалар доирасида объектларни қуриш ёки модернизация қилиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича тасдиқланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда тизимли назорат қилинишини таъминлайди;
д) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда кўрсатилган Жиззах вилояти кичик саноат зоналари ҳудудининг архитектура режаси ишлаб чиқилишини таъминлайди;
е) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини “ягона дарча” тамойили бўйича мувофиқлаштириш, шу жумладан, Жиззах вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларидан ташқарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таъсирчан механизмни ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!