» » Хитой компанияси Жиззахда агросаноат кластери ташкил этади

Хитой компанияси Жиззахда агросаноат кластери ташкил этади

25 июль 2019 г 2 773 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, «Delmor» (ХХР) компанияси томонидан:

Жиззах вилоятида гўшт-сут йўналишида йилига 2,5 минг тонна гўшт етиштириш қувватига эга ва қорамоллар умумий сони 10 минг бошни ташкил этадиган қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда;

ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклида «Jizzax organic» хорижий корхонаси ташкил этилган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йилда Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманларида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун жами 30 минг гектар ер майдони, жумладан:

захира ер ҳисобидан — 5,7 минг гектар суғориладиган майдонлар;

ўрмон фонди ҳисобидан — 10 минг гектар яйловлар;

давлат буюртмасини бажариш учун экин майдонларини, пахта ва бошоқли дон экинлари ялпи ҳажмларини қисқартириш ҳисобидан — 14,3 минг гектар суғориладиган ерларни «Jizzax organic» МЧЖ ХКга узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Зомин ўрмон хўжалиги ўрмон фондининг 10 минг гектар ер майдони, кейинчалик «Jizzax organic» МЧЖ ХКга бериш учун, бир ой муддатда Зомин тумани ҳокимлигининг захира ер фондига ўтказилишини таъминлаш чораларини кўради.

Белгиланишича, суғориладиган ерлар инвестор ва «Jizzax organic» МЧЖ ХК томонидан қуйидаги инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ажратилади:

2019-2023 йиллар мобайнида умумий қиймати 100 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестициялар киритиш;

замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича ўз маркази, сўйиш цехи ва биогаз қурилмаларини барпо этиш;

фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялардан, шу жумладан ерларни лазерь ёрдамида режалаштириш ва янги сеялкалардан фойдаланиш;

илмий асосланган тўрт йиллик алмашлаб экишни жорий этган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг ем-хашак бўладиган навлари етиштирилишини ташкил этиш;

1000 та янги иш ўрни ташкил қилиш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини жорий қилиш.

Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

инвестор томонидан лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг камида 25 фоизи миқдорида йўналтириладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

халқаро молия институтларининг наслли қорамоллар, юқори технологик импорт ускуналар, машина ва механизмлар, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жалб этиладиган ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ орқали қайта молиялаштириладиган кредитлари;

«Jizzax organic» МЧЖ ХКнинг фоизлар ва комиссияларни тўлаш, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ кредитларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплашга йўналтириладиган инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!