» » Жиззахда 20 йилдан бери ишламаётган тўқимачилик фабрикаси тикланади

Жиззахда 20 йилдан бери ишламаётган тўқимачилик фабрикаси тикланади

01 май 2019 г 2 564 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг “Elegans Teks” ҚК МЧЖга тегишли бўлган Жиззах шаҳри, Тўқимачилик кўчаси, 7-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотлар негизида “Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати” МЧЖни барпо этиш йўли билан ягона муассиси - “Jizzakh Textile” ХК МЧЖ бўлган “Замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қайд этилишича:

объект 20 йил мобайнида ишламаяпти ва ишлаб чиқаришни тиклаш учун ушбу майдонлардаги барча бино ва иншоотларни тўлиқ реконструкция қилиш талаб этилади;

“Jizzakh Textile” ХК МЧЖ муассислари йиғилишида йиллик қуввати 12,0 минг тонна ип-калава, шунингдек, уни қайта ишлаш маҳсулотлари - 3,0 млн комплект ётоқ чойшаби ва 13,0 млн дона тикув буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги ишлаб чиқаришни 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ишга туширган ва объект негизида 2550 янги иш ўринлари яратган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган;

Жиззах туманлараро иқтисодий суди 2018 йил 19 июлдаги қарори билан Жамият устав фондида 24 фоиз улушга эга бўлган “Portway LLC”НИ (АҚШ) Жамият аъзолари таркибидан чиқарган;

Жамият аъзоси - "‘New Light General Trading FZCO” компанияси (БАА) Жамият устав фондидаги ўз улушини мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган бозор қийматида - 4,47 млрд сўмга сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг:

“New Light General Trading FZCO” компаниясидан (БАА) Жамият устав фондидаги 26 фоиз улушни бозор қийматида сотиб олиш;

Жамиятнинг бутун мол-мулкини “Ш.Рашидов номли тўқимачилик комбинати” МЧЖга 11,5 млрд сўм қийматда, 15 фоиз аванс тўлови амалга оширилгандан кейин объектга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, сотиб олиш суммаси қолдиғига фоиз ҳисобламасдан ва сотиб олиш тўловлари билан қопланмайдиган қарздорликни ҳисобдан чиқариш шарти билан сотиш;

“Ш.Рашидов номли тўқимачилик комбинати” МЧЖга сотилаётган объектнинг қийматини икки йиллик имтиёзли давр билан 7 йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!