» » ​Жиззах вилоятига ишчи гуруҳ ташрифи уюштирилди​

​Жиззах вилоятига ишчи гуруҳ ташрифи уюштирилди​

18 февраль 2019 г 2 350 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи мавжуд инвестициавий фаолиятни ўрганиш, маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, хусусий сектор ва уй хўжаликликларининг иштироки орқали ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда уларни амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ва туман ҳокимларининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтган. Йиғилиш қатнашчилари янги ташкил этилган вазирликнинг умумий мақсад ва вазифалари, унинг топшириқларини кенгайтириш ва республиканинг инвестициавий ҳамда ташқи савдо-иқтисодий сиёсатини амалга оширишда жорий йил учун белгиланган вазифалар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.
Учрашувда алоҳида эътибор инвестицияларни жалб қилиш учун захира манбаини баҳолаш, ҳудуднинг инфратузилмаси ва салоҳиятини таҳлил қилиш, фойдали ва амалга ошиши мумкин бўлган инвестиция таклифлари каби янги ёндашувни жорий этишга қаратилди. Экспортга келсак, бу борада электрон тижорат тизимлари ва уларнинг халқаро онлайн-сайтлар билан интеграциялашуви каби савдо шароитларининг изчил ривожланиши алоҳида аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) фаолиятини такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирда Жиззах вилоятида “Жиззах” ЭИЗ ва “Зомин-фарм” фармацевтика зонаси фаолият кўрсатмоқда. Президентимизнинг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ЭИЗнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимида бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда.
Унга кўра, ўзининг самарадорлиги ва долзарблиги исботланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш биринчи ўринга қўйилади. Шундай қилиб, ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш шарти иккинчи молиявий йил якуни бўйича фаолияти бошланган санадан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 25 фоизини ва келгуси йилларда камида 50 фоизни ташкил этадиган экспорт ҳажмини таъминлашдан иборат. 2019 йил 1 апрелига қадар ЭИЗни ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. 
Бугунги кунда Жиззах вилоятидаги иқтисодий салоҳият, минерал-хом ашё базаси ва мавжуд ишлаб чиқариш объектлари электр, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати ва қурилиш материалларини муваффақиятли ривожлантиришга имкон беради. Ҳудудда оҳак, волластонит, волфрам, қўрғошин маъданлари қазиб олинади. Йиғиб олинган пахтанинг ярми маҳаллий корхоналар томонидан қайта ишланади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!