» » Жиззах вилоятида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш тўғрисида

Жиззах вилоятида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш тўғрисида

01 июнь 2019 г 2 045 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5721-сонли фармони қабул қилинди.

Унга кўра сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоқга чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ҳамда сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш учун қуйидаги қулай шарт-шароитлар белгилаб берилган.

- Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасини буюмга босиш шарти билан давлат асиллик даражаси белгисини мажбурий равишда қўймасдан ўзи ишлаб чиқарган, заргарлик ҳамда қимматбахо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқар буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш ҳуқуқи берилди;

Бунда тамғалаш ва асиллик даражаси белгисини қўйиш тартибини бузган ҳамда кўрсатилган намунага мавофиқ келмайдиган заргарлик буюмларини сотувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар заргарлик тармоғидан ноҳалол тадбиркорлик субъекталари реестрига киритилиб, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, лицензия ёки рухсат берувчи бошқа ҳужжатнинг амал қилинишини тўхтатиш бўйича таъсир чоралари қўлланилади;

- заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни мустақил равишда чакана тартибда сотиш, шунингдек, аҳолидан қимматбаҳо металл парчалари, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олиш ҳуқуқига эга;

-устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тартибини мустақил равишда белгилайдилар;

- жисмоний шахсларга қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ортиқ бўган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона деклорациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади;

-заргарлик буюмларининг чакана савдоси айрим турдаги товардар билан чакана савдо қилиш хуқуқи учун йиғим объекти ҳисобланмайди;

-тадбиркорлик субъектлари олтин изловчилик фаолияти доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олиши мумкин;

-заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган тақдирда юқоридаги имтиёз ва преференциялар қўлланилади;

Шунингдек, аҳолидан заргарлик буюмларини қайта ишлаш учун сотиб олишдан ташқари, “Навоий КМК”ДК ва “Олмалиқ КМК” АЖдан қимматбаҳо металларни (олтин ва кумуш) ўлчов пластиналари кўринишида, шунингдек, 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган оғирликдаги гранулаларни Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонги фиксинги асосида миллий валютада сотиб олиш ҳамда сотиб олинган қимматбаҳо металларни бошқар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчига сотиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, Фармонда банк ҳамда солиқ соҳаларида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга бир қатор имтиёз ва преференциялар белгилаб берилган.

Заргарлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасига мурожаат этишлари мумкин.

З.ИРГАШЕВ,

вилоят Иқтисодиёт ва саноат

бош бошқармаси бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!