» » Жиззахда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда

Жиззахда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда

05 апрель 2019 г 2 359 Комментарии: 0

Россиянинг «Группа Полипластик» компанияси вакиллари билан Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» МФЙда жойлашган 4 уйда «ақлли шаҳар» лойиҳасининг амалга оширилиши муҳокама этилди. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги матбуот хизматига таяниб «Спот» нашри хабар қилди.

Лойиҳа доирасида Жиззах шаҳридаги микрорайонларнинг бирида «Умногор» рақамли платформа асосида шаҳар мулкини бошқариш учун бир нечта ахборот ва коммуникация технологияларини ва «буюмлар интернети»ни ўзаро боғлаш кўзда тутилган.

«Ақлли шаҳар» платформасининг амалга оширилиши 5 асосий қисмдан иборат:

  1. Уйлар ва хонадонлар ҳисоблагичларининг маълумотларини йиғиш, узатиш ва ҳисобга олишни ўзида мужассамлаштирган ресурсларни ҳисобга олиш тизимини яратиш.
  2. Авария ҳолатига нисбатан тезкор чоралар кўриш вақтини қисқартириш ва ҳар бир мурожаатнинг бажарилишини назорат қилиш имкониятини берадиган ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш.
  3. Шаҳар коммунал хўжалигининг реал маълумотларини таҳлил қилиш ва асосланган, шу жумладан режалаштирилган тадбирларни «сунъий идрок» асосида таҳлил қилишдан фойдаланган ҳолда қарорлар қабул қилиш имкониятини берадиган коммунал хўжалигининг электрон моделини яратиш.
  4. Қурилиш лойиҳаларини келишиш, назорат қилиш ва кузатиб бориш, қўл меҳнатининг ҳажмини камайтириш мақсадида қурилишларни рақамли бошқариш.
  5. Меъёрдан ортиқча йўқотишларни ва ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида иссиқлик тармоқларини учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолда текшириш.

Лойиҳа Ўзбекистон ҳудудида ягона бўлиб, кейинчалик республиканинг бошқа туманларида ўрнатилади.

«Группа Полипластик» — бўлинмалари Россия, Белоруссия, Қозоғистонда жойлашган йирик халқаро компания бўлиб, 1991 йилда ташкил этилган. Компания корхоналарида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифатни бошқариш тизими муваффақиятли амалга оширилади: хомашё материаллар қабул қилишда текширилади, маҳсулотларни ишлаб чиқариш параметрлари ва таер маҳсулотлар кўрсаткичлари назорат қилинади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!