Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти бренди концепцияси ишлаб чиқилди (фото)
12 февраль 2019 г 2 784 Комментарии: 0
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 3 январдаги "Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисидаги” 5609-сонли фармонига мувофиқ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Жиззах вилоятидаги "Илғор ҳудуд” синов лойиҳасини тизимли ва самарали тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади.
Шу мақсадда Агентлик ҳамда дизайн студияси Artógraph томонидан ҳудуднинг Айдентика концепцияси ишлаб чиқилди. Концептнинг ҳали бир неча ой давомида ривожлантириб борилади. Бугун биз фойдаланувчилар диққатига концепциянинг асосий ғоясини тақдим этамиз.
Лойиҳа бренди устида иш бошлашдан аввал Жиззах вилоятининг гўзал жойлари, тоғ чўққилари ва чўл ҳудудларининг жазирамаси ўртасидаги фарқ, сомсанинг ажойиб таъми ва вилоят аҳолисининг хушфеъллиги билан батафсил танишиб чиқилди.
Бренд концепциясига Artógraph студияси директори Искандер Хайитбаев изоҳ беради: "Artógraph студиясининг энг асосий устувор мақсадларидан бири ҳудуднинг чуқур семантик маънони ўзида акс эттирувчи ва шу билан бирга, унинг мослашувчанлигини сақлаб қолувчи белгисини яратиш иборат эди. Жиззах вилоятининг янги логотипи ўзида уч асосий элементни жамлаган: жой рамзига сифатида универсал қабул қилинган пин, унинг ичида ҳам вилоят, ҳам шаҳар номи бошланувчи J ҳарфи билан ифодаланган, мунтазам равишда ўзгариб бораётган Жиззах.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!