» » Дўстликда узумчилик ривожланмоқда

Дўстликда узумчилик ривожланмоқда

22 июнь 2022 г 741 Комментарии: 0

Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш халқимизнинг узум етиштириш борасидаги асрлар давомида шаклланган миллий деҳқончилик тажриба, анъана ва маданиятини юксалтириш, ҳудудларда томорқа ер эгаларининг бандлиги ва даромадларини ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз томонидан узумчиликни ривожлантиришга қаратилган  қарорлар қабул қилиниши, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Соҳага илм-фан ютуқларини татбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, мазкур йўналишдаги фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар кўлами ортмоқда. 

Дўстлик туманида ҳам 45 гектар майдонда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, туманнинг “Наврўз”, Манас, "Боғзор" ҳамда "Қаҳрамон" маҳаллаларида узумнинг “Келин бармоқ” нави парвариш қилинмоқда.

Айни пайтда эса махсус бетон устунлар ўрнатилиб, ток учун ишкомлар ўрнатиш ишлари бошланди.

Бу каби ишлар тумандаги барча узумчилик майдонларида амалга оширилади.

Республикадан туманга бириктирилган вакиллар, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи маҳаллалардаги ҳокими ёрдамчилари ҳамроҳлигида ишларнинг бориши билан танишдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!