Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ФОРИШ ТУМАНИДА УЗУМЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ
19 май 2020 г 2 077 Комментарии: 0
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 11 майдаги «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда 2020 – 2022 йиллар давомида амалга ошириладиган ишлар белгилаб берилган.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида туманимизда 2020 – 2022 йиллар давомида 12 108 гектар ер майдони боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилади. Шундан «Нарвон» маҳалласи ҳудудида 2020 йилда 100 гектар, 2021 йилда 135 гектар, 2022 йилда эса 200 гектар, жами 435 гектар янги боғлар ташкил этилади. Боғдон, Фориш, Меҳнатобод ҳудудларида 11 373 гектар ер майдонлари узумчиликка ихтисослашади. Шундан 10 377 гектар янги токзорлар барпо этилиши кўзда тутилган. Жумладан, Боғдон ҳудудида 2020 йилда 3640 гектар, 2021 йилда 3028 гектар, 2022 йилда 2709 гектар, Меҳнатобод ҳудудида 2020 йилда 210 гектар, 2021 йилда 90 гектар, 2022 йилда 200 гектар, Фориш ҳудудида 2021 йилда 200 гектар, 2022 йилда 300 гектар янги токзорлар барпо этиш режалаштирилган.
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини қарор топтириш, кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш каби вазифалар ушбу қарорда алоҳида белгилаб берилган.
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида чуқур ўйланган ва узоқни кўзланган ислоҳотлар босқичма-босқич ўтказилди. Бироқ, ҳозирги вақтда ерлардан самарали фойдаланишнинг мақбул механизмларини яратиш, қишлоқ хўжалиги юритишнинг самарасиз усулларидан воз кечиш, уларнинг ўрнига бугунги замон талабларига жавоб берадиган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туманда ихтисослашувни, ҳудудларнинг географик жойлашуви, тупроқ-иқлим шароитлари, сув билан таъминланганлиги, шунингдек, деҳқон ва фермерларнинг билим, кўникмалари ҳамда бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда тадбиқ этиб, боғдорчилик ва узумчиликни оқилона жойлаштиришни тақозо этади.
Бир сўз билан айтганда, туманда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос боғдорчилик, узумчилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилади.
Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!