Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахга 3 йилда хориждан 725 бош наслли чорва келтирилди
26 февраль 2019 г 3 132 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги "2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарори қабул қилинган.
Қарорда қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги идоралар, вилоят ва туманлар ҳокимликлари томонидан 2016-2020 йилларда чорва мол бош сонларини, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва наслчилик хўжаликларини ташкил этиш топшириқлари белгиланган.
Бу борада, ўтган давр мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилган, жумладан, охирги 3 йилда хорижий давлатлардан Жиззах вилоятига симментал, қора ола ва швиц зотларига мансуб бўлган 725 бош наслли қорамоллар келтирилган бўлиб, олиб келинган ҳар бир наслли молларни ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган тартибда 21 кун давомида карантинда сақлаб, муддати якунлангандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2014 йилдаги «Наслли маҳсулот (материал)ни экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида»ги 252-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, инспекция томонидан тегишли тартибда электрон базага киритиш ишлари таъминланди.
Бугунги кунда, Жиззах вилоятида 31 та наслчилик субъектлари фаолият олиб бормоқда, уларда 2.325 бош наслли қорамол, 10.557 бош қоракўл қўйлар,
289 бош йилқи, 458.842 бош парранда, 320 бош қуёнлар парваришланмоқда.
Қарор билан чорвачиликда наслчилик субъектлари учун бир қанча имтиёзлар ҳам белгилаб берилган.
Жумладан,
- асосий фаолият тури бўйича барча солиқ ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган.
- четдан олиб келинадиган наслли моллар, техника-ускуналар, омухта ем ва озуқа қўшимчалари, қайта ишлаш технологияларни олиб киришда бож тўловларини тўлашдан озод қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида наслчилик мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга мустаҳкам озуқа захирасини яратиш мақсадида, ҳар бир шартли мол учун сувли ердан камида 0,6 гектар, лалми ердан 2 гектар ер майдони ажратилиши белгилаб қўйилган.
Шундай бўлсада, вилоятимиздаги айрим туманларда яъни, Зафаробод, Мирзачўл, Фориш ва Янгиобод туманларидаги соҳага масъул бўлган рахбар ва ходимлар томонидан ҳозирги кунгача ҳам наслчилик хўжаликлари фаолиятини йўлга қўймасдан қарорда берилган талабларни бажармасдан келмоқда.
Бу борада, инспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатиб ўтилган туманлардаги соҳага масъул бўлган 19 нафар шахсларга нисбатан белгиланган тартибда интизjмий жазо чоралари қўлланилди.
Д.Қўшмуратов - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат xавфсизлиги
таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси
Жиззах вилоят бошқармаси чорвачиликда наслчилик
ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!