» » Йиллик 21,9 млн. метр куб оқова сувлар атроф-муҳитга тоза ҳолда ташланмоқда

Йиллик 21,9 млн. метр куб оқова сувлар атроф-муҳитга тоза ҳолда ташланмоқда

12 сентябрь 2023 г 343 Комментарии: 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудлар (Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудлари)да қудуқларни бурғилаш бўйича мораторий эълон қилинди. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланди.

Шунингдек, вазирлик томонидан 2023 йилда саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотлари қуриш ва реконструкция қилинишини назоратга олиш, табиий объектларга ифлосланган оқова сувлар ташланишининг салбий таъсирини камайтириш, йирик дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ифлослантирувчи манбаларни бартараф қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, меъёридан ортиқча ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар билан локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та, Андижонда 6 та, Бухорода 2 та, Жиззахда 7 та, Қашқадарёда 4 та, Навоийда 7 та, Наманганда 6 та, Самарқандда 8 та, Сирдарёда 8 та, Сурхондарёда 4 та, Тошкент вилоятида 13 та, Хоразмда 4 та ва Тошкент шаҳрида 7 та корхонада локал тозалаш иншоотлари қайта тикланмоқда. 

Бунинг натижасида кунлик ҳосил бўлаётган 73,2 минг метр куб ёки йиллик 21,9 млн метр куб оқова сувларнинг атроф-муҳитга тозаланмасдан ташланишининг олди олинмоқда, очиқ сув ҳавзаларидаги сув сифати яхшиланмоқда.

Маълумот учун, 2023–2025 йилларда босқичма-босқич республика бўйича 34 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!