» » Зомин тумани адлия бўлими фаолияти ўрганилди

Зомин тумани адлия бўлими фаолияти ўрганилди

15 сентябрь 2023 г 415 Комментарии: 0

Айни кунларда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Адлия вазирлигининг энг қуйи тизимлари фаолиятини ўрганишмоқда. 

Жумладан, бугун адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев томонидан Жиззах вилоятининг Зомин тумани адлия бўлими, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЙ органи ҳамда, юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ўрганилди.

Шу ўринда, Зомин тумани давлат хизматлари марказида бўлиб, бу ерда фуқароларга давлат хизматларидан янада қулай, осон фойдаланишлари учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа қулайликлар кўздан кечирилди.

Х.Мелиев томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишдан ташқари, тизим масъуллари фаолиятини жадаллаштириш, фуқаролар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот қилиш кўникмаларни ошириш кераклиги такитланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!