» » Дўстлик туманида ҳафталик доирасида ёшлар ишли бўлмоқда

Дўстлик туманида ҳафталик доирасида ёшлар ишли бўлмоқда

22 ноябрь 2018 г 2 812 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида “Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳафталиги” доирасида “Бандлик ва бизнес автобус” лойиҳаси амалга оширилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган лойиҳа доирасида Дўстлик туманидаги “In Style” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонасига саёҳат уюштирилди.
Корхонада ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун иш ўринлари яратиш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
– Жорий йилда фаолият бошлаган корхонамизда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари асосан Россия Федерациясига чиқарилади, – дейди “In Style” қўшма корхонаси бош директори ўринбосари Зоиржон Шарипов. – Ўтган ойдан Германияга ҳам экспортни бошладик. Товарларга харидорлар талаби ортиши ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни талаб этади. Бугунги кунда 300 ишчи меҳнат қилаётган корхонамизнинг тўлиқ қувват билан ишлашга ўтиши учун ҳаракат бошланган. Яқин истиқболда яна 500 киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Бу каби лойиҳалар нафақат иш изловчига, балки иш берувчига ҳам фойдали.
Иштирокчилар корхонада ходимлар учун яратилган шароитлар, замонавий ускуналар, иш жараёни билан яқиндан танишди. Лойиҳада қатнашган 3 нафар ёш ушбу корхонада ишлаш истагини билдирди. Улар билан тегишли тартибда меҳнат шартномаси имзоланди.
Бу каби лойиҳалар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам давом этмоқда.
Икром Аввалбоев, ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!