» » Зоминда «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган корхоналар сони кўпаймоқда

Зоминда «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган корхоналар сони кўпаймоқда

26 сентябрь 2023 г 411 Комментарии: 0

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги солиқ инспекциялари ҳамкорлигида воҳамизда хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш юзасидан юртдошларимизни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, ташкилий ҳамда молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда.

«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида корхоналар фаолияти ўрганилиб, корхоналарни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш чоралари кўрилаяпти.

Бу эса ўз навбатида ҳудудларда ишсизликка барҳам берилиб, кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.
Зомин туманидан дастурга киритилиб, солиқлардан алоҳида имтиёзларга эга бўлган «WR TEXTILE» текстиль корхонаси бунга яққол мисол бўла олади.

Бу ерда тикув-трикотаж цехи ишга туширилиши натижасида 100 та иш ўринлари яратилди ва ишчи-ходимлар 200 нафардан ошиши режалаштирилган. Ҳозирда ўз бренди билан Россия давлатига тайёр маҳсулотлар экспорт қилинмоқда. Бир ойда 50 минг дона 3 турдаги тайёр маҳсулотлар сотилмоқда.

Туркиядан мутахассислар жалб этилган мазкур корхонада янги лойиҳалар ишга туширилиб, йиллик экспорт ҳажмини ошириш мақсад қилинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!