Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманининг пахта далаларида терим суръати кундан-кунга ошиб бормоқда
28 сентябрь 2023 г 387 Комментарии: 0
Теримда техникалар кучидан унумли фойдаланилаётган бўлса, серҳиммат ҳашарчиларнинг ҳам ёрдамлари катта бўлмоқда.
Бугун тумандаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги пахта далаларига борган киши серғайрат терим ва жўшқин кайфиятни кўради.
Пахта даласида маҳаллий теримчилар билан ёнма-ён вилоятимиздаги сектор раҳбарларининг оилалари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Дўстлик тумани ҳокимлиги бугунги долзарб мавсумда ўз ўринларини пахта даласида деб билган бундай ташаббускор ҳашарчилар ҳимматини қадрлаб, пахтакор деҳқонларимиз номидан алоҳида миннатдорлик билдиради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!