Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда масъулиятсиз ота 15 суткага қамалди
30 сентябрь 2023 г 444 Комментарии: 0
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорларига асосан қарздор Р.А ҳисобидан ундирувчи Г.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд.
Мазкур ижро ишлари юзасидан юқорида кўрсатилган қарздор Р.А алимент пулларини белгиланган муддатда тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!