Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан 2021 йилнинг уч ойи мобайнида 14 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларликлар ижроси таъминланган
17 май 2021 г 1 025 Комментарии: 0
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент тўловларидан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан ҳуқуқий муносабатлар билдириб келинмоқда.
Бўлим иш юритувидаги ижро ишларига асосан қарздорлар алимент пулларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келганликлари сабабли, 2021 йилнинг февраль-март-апрел ойларида жами 14 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 474-моддасига асосан Суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилиб ижро ҳужжатларнинг ижроси таъминланган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 14.02.2020 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор Р.Х ҳисобидан ундирувчи Р.З фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор томонидан алимент пуллари икки ойдан ортиқ муддатда тўламаганлиги сабабли қарздор Х.Р нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Давлат ижрочиси Л.Каримов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!