Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Адлия томонидан Дўстлик туманининг «Деҳқон бозори»да сайёр давлат хизматлари кўрсатилди
30 сентябрь 2023 г 378 Комментарии: 0
Дўстлик туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан туманнинг «Чинобод» МФЙ ҳудудидаги марказий «Деҳқон бозори» ҳудудида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Сайёр давлат хизмат кўрсатиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 30 дан ортиқ хизматлар кўрсатилди.
Хусусан, электрон имзо калитларини олиш 6 та;
- пенсия ёшига етган ногиронлиги бўлган фуқароларни давлат санаторияларига дам олиш учун навбатга қўйиш бўйича 7 та;
- ичимлик суви ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш бўйича 10 та хизматлар кўрсатилган бўлса, 10 нафарга яқин тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятлари билан боғлиқ хизматлар кўрсатилиши таъминланди.
Бундан ташқари, сайёр давлат хизматлари кўрсатиш билан бир вақтда аҳолига ва тадбиркорлар ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, қонунчиликлаги сўнг янгиликлар билан таништирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!