Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ўтказилган "Ўзимиз келдик" лойиҳасида 273 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди
18 октябрь 2021 г 1 018 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида 16-17 октябрь кунлари ўтказилган "Ўзимиз келдик" лойиҳасида 13 та туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан жами 273 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Мобил хизмат давомида энг кўп СТИР аниқлаш, Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш ва Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун ариза бериш хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш билан биргаликда, сайлов қонунчилиги, ФҲДЁ бўлими хизматлари бўйича 870 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!