Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги марказий бозорлар ҳудудида нечта сайёр давлат хизмати кўрсатилгани маълум бўлди
15 октябрь 2021 г 688 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Жиззах вилоятининг барча марказий деҳқон бозорларида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида «Oʼzimiz keldik» лойиҳаси доирасида сайёр давлат хизматлари тадбирлари ўтказилган еди.
Ушбу сайёр давлат хизматлари давомида фуқароларга 160 та давлат хизмати кўрсатилган. Шунингдек, 1482 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.
Навбатдаги сайёр давлат хизматлари 17 октябрь куни соат 9:00 дан 15:00 га қадар туман ва шаҳар бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ўтказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!