» » ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг расмий муносабати

ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг расмий муносабати

14 октябрь 2021 г 586 Комментарии: 0

“Uchqun Halikov” Youtube каналида эълон қилинган “Davlat Hizmatlari agentligi nima ish qiladi” деб номланган видеолавҳа юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.                                          

Ушбу видеолавҳада асосан 2 та ҳолат тасвирга олинган бўлиб, “Uchqun Halikov” Youtube канали блогери фуқаро У.Ҳаликов 10 октябрь куни туман деҳқон бозори ҳудудида Ғаллаорол туман ДХМ ҳамда ФҲДЁ бўлими ходимларига ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилган, ходимлар томонидан унинг барча саволларига жавоб берилган.

Видеолавҳанинг 2-қисмида эса, фуқаро Э.Сафаровнинг ДХА Жиззах вилояти бошқармаси томонидан берилган жавоб хатига эътироз билдириб, ўз мурожаатида 1986 йил 21 октябрда туғилганлиги, лекин Ғаллаорол тумани ФҲДЁ бўлими томонидан эса унга 24 октябрь куни туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилганлигини, унда отасининг исми “Турсунбек” эмас, балки “Турсун” деб нотўғри ёзилганлигини, бунинг оқибатида ўзининг никоҳни қайд этиш ҳақидаги ҳамда икки нафар фарзандларини туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларда отасининг исми нотўғри ёзилганини, ушбу ҳужжатларга ўзгартириш киритиш мақсадида ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилганида бўлим ходими ўзгартиришлар киритиш учун такрорий гувоҳномалар олинишини, бунинг учун 370 000 сўм тўлов амалга ошириш кераклигини айтганлигини маълум қилган.

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 24 сентябрдаги Ғаллаорол туманида ўтказган сайёр қабулида фуқаро Э.Сафаров юқоридаги масала юзасидан мурожаати қабул қилиниб, қонунчиликка кўра, фамилия, исм ва ота исмига ўзгартиришлар киритиш тартиби, шунингдек, ушбу ҳолатда давлат божи тўловидан озод қилиниши, лекин, гербли гувоҳномаларни берганлик учун герб йиғимини базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида (40.500 сўм) тўлов амалга ошириши лозимлиги ҳақида жойида батафсил ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда айнан шу мурожаати бўйича бошқарма томонидан бунга асос ҳисобланган қонун ҳужжатлари тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб хати ҳам юборилган.

Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари “Ўзимиз келдик!” лойиҳаси доирасида шаҳар ва туман марказидан олис ҳудудда яшовчи фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш билан бирга, уларни қизиқтирган саволларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келмоқда.

Ғаллаорол туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ органлари ходимлари жорий йилнинг 10 октябрь куни давлат хизматини кўрсатиш, фуқароларимизни қизиқтирган саволларига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш, шунингдек, юртимиз учун жуда муҳим жараён ҳисобланган жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайлови ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида, аҳоли гавжум бўлган туман деҳқон бозорида “Ўзимиз келдик!” лойиҳаси ташкил этилган.

Лойиҳа доирасида Ғаллаорол туманида 18 та сайёр давлат хизмати кўрсатилган бўлса, 56 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, вилоят бўйича жами 160 та сайёр давлат хизмати ҳамда 1482 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги фаолиятида доимо очиқлик ва шаффофликни қўллаб-қувватлайди ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқароларимизни ҳар қандай саволларига тезкорлик билан жавоб беришга тайёрлигини билдириб, соҳага оид мурожаатлар, саволлар, эътироз ва таклифлар билан @DxaJizzaxBot телеграм боти, 1148 ва
(72) 221-50-50 ишонч телефони ҳамда www.davxizmat.uz расмий веб-сайт орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!