Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат хизматлари агентлиги зоминлик 2001 йилда туғилган Зарафшон Шоматовга туғилганлик гувоҳномасини топширди
14 ноябрь 2018 г 2 942 Комментарии: 0
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан Зомин туманида 20 га яқин болажонларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар ва 25 нафар фуқароларга кадастр ҳужжатлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Sangzor.uz сайти маълум қилди.
Хабарда айтилишича тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ҳамда президентимизнинг "Туғилганлик, ўлим далолатномаларини қайд этмаганлик ҳолатларини аниқлаш ва унинг манзилини аниқлаш”га доир қарорлари ижроси доирасида ташкил этилган.
Маълумотга кўра Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси Жиззах вилояти бўйича 1719 та аризалар келиб тушган. Шундан иш жараёнидаги мурожаатлар 314 та бўлиб, бир марталик йиғимни тўлаш учун юборилган хисобварақ фактуралар сони 241 та, рад этилганлар сони 296 тани ташкил этади. Шу кунга қадар Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан 612 та ҳолат юзасидан қарорлар қабул қилинган. Зомин туманида 437 та мурожаатнинг 186 таси ижобий ҳал этиб берилди.
2001 йилда туғилган Зарафшон Шоматов ҳамда 2007 йилда туғилган Хайриллох Нарзиқуловларнинг ота-оналари туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда муаммога дуч келишган. Натижада уларнинг иккаласи ҳам ҳозиргача мактабга ҳам қабул қилинмаган. Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан муаммо атрофлича ўрганилиб уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Энди улар бемалол ўзлари хоҳлаган ўқув муассасага бориб таҳсил олишлари мумкин.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!