Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда қарийб икки минг фуқаро уй-жойга эгалик ҳуқуқи олди
08 октябрь 2018 г 2 723 Комментарии: 0
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Арнасой туманидаги 2 015 нафар фуқаронинг бир неча йиллардан буён ҳал этилмасдан келаётган муаммолари ҳал этилди. Бу ҳақда Turon24га вилоят прокуратураси маълум қилди.
Хусусан, 1 992 нафар арнасойлик фуқаро уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқига эга бўлди.
Арнасойлик қарийб икки мингга яқин фуқаро бир неча йиллардан буён ўзи яшаб турган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини ололмай юрган. Вилоят прокуратурасининг аралашуви билан уларга уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори чиқарилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!